МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди

Alisher Ostonov
16 авг 2025
"Манчестер Юнайтед" Карлос Балебанинг трансферидан воз кечди.

Манкунианликлар ушбу трансфер ойнасида "Брайтон"нинг 21 ёшли футболчисига қизиқиш билдираётган эди.

"Манчестер Юнайтед" аввалига воситачилар орқали "Брайтон" билан музокара ўтказди, кейин эса клублар тўғридан-тўғри мулоқот қилди.

Бироқ, "Брайтон" ёзда Карлос Балебани сотмоқчи эмаслигини ва уни камида яна бир мавсум жамоада олиб қолишни режалаштираётганини маълум қилди.

Бундан ташқари, "Брайтон" футболчи учун 115 миллион фунт миқдорида маблағ белгилаган. Бу "Манчестер Юнайтед" тўлашга тайёр бўлган суммадан кўпроқ.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: nytimes.com