UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13

Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман" Янгиликлар

Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – ОКМК (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ярим ҳимоячиси Музаффар Олимжонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрдик. Шу боис, Ўзбекистон кубоги 2-тур учрашувида асосий таркиб футболчилари иштирок этишмади. Ғалаба қозниш учун барча кучни ишга солдик. Голли узатмага келсак, шунчаки ўхшаб қолди.

Мураббий майдонда эркин ҳаракат қилишимизга рухсат берган, бизга хотиржам ўйин намойиш этишни уқтиради. Хато қилишдан қўрқманглар дейди. 

Ҳеч қандай жамоада идеаллик мавжуд эмас. Баъзи ўйинларда гол уриш қийин. Масалан, "Қизилқум"га қарши ўйинда рақиб жамоа футболчилари ётиб олиш эвазига вақт чўзиб, қолаверса, ўз яриммайдонида 11 киши ҳимояланиб, вазиятлардан фойдаланиш имкониятини мураккаблаштирди.

Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман. Мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар бизни қўллаб-қувватлаб туришса, яхши натижалар билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди 23 ёшли футболчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика