UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  12 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Музаффар Абдуллаев: “Сўғдиёна” га қайтганимдан хурсандман" Янгиликлар

Музаффар Абдуллаев: “Сўғдиёна” га қайтганимдан хурсандман"

Давралар оралиғида “Сўғдиёна” га Музаффар Абдуллаев келиб қўшилди.

Бир мавсум ушбу дарвозабон “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган. Иккинчи даврада Музаффар Абдуллаев жиззахликлар шарафини ҳимоя қилади. Бугун биз Музаффар Абдуллаев билан қисқача суҳбат қилишга қарор қилдик.

Музаффар, “Сўғдиёна” га қайтишингизга нима сабаб бўлди?

-Авваламбор,жиззахлик муҳлисларга алангалик салом. Яна Жиззахга қайтганимдан хурсандман.Менга 2-3 та жамоалардан таклиф бўлди. Буларнинг орасида “Сўғдиёна” ҳам бор эди. Хеч ўйлаб ўтирмай собиқ жамоага қайтдим. Ўткан йилги жамоа билан ҳозирги жамоада катта фарқ бор. Ҳозирги жамоа ҳам  менга бегона эмас. Муҳими аҳилмиз.

Жамоага қайтганингизда ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз?

-Албатти жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшиш ва юқори ўринларга олиб чиқиш. Мени шу жамоага таклиф қилган инсонларни ишончини оқлаш.Жамоа билан ўз олдимизга қўйган мақсадга эришиш. 

Иккинчи даврага тайёргарлик қандай бўлди?

-Тайёргарликнинг бирини қисми Зоминда бўлди. Унда асосан жисмоний ҳолатимизга қаратилган машқлар бажардик. Кейинчалик Тошкетда давом этди. Унда назорат учрашувларидаги  ўйин тактикаларига  эътибор қаратилди. Жамоамиз иккинчи даврага 100% тайёр.

Олий лиганинг 16-турида ўз майдонимизда “Бунёдкор” ни қабул қиламиз. Ўйин борасида қандай фикрдасиз.

-Юқорида айтиб ўтганимдек,иккинчи давра учун тайёргарлик яхши бўлди. Таркибга бир қатор янги футболчиларни қўшиб олдик. “Бунёдкор” кучли жамоа,аммо ҳозирги кунда ҳамма жамоалар билан ўйнаса бўлади. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Ўз майдонимизда қабул қиламиз ва албатта ғалаба учун майдонга чиқамиз. Худо хохласа,мухлисларимизни хурсанд қилишга харакат қиламиз. 

Дилдора Холбоева

“Сўғдиёна” матбуот хизмати котиби

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика