

Асли Қўқонлик бўлган дарвозабон энди ўз она шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз М.Абдуллаев сўнгги мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида ўтказган.
Кеча футболчиларимиз ЎФФнинг мажлислар залида , футбол қоидаларига киритилган янги ўзгаришларга бағишланган семинарда иштирок этишди. Семинарни ФИФА ҳаками В.Цейтлин ўтказди. В.Цейтлин янги мавсумда амалга тадбиқ қилинадиган футбол қоидаларидаги ўзгаришлар билан футболчиларни таништирди.




