Мухлислар Хуммельсдан "Бавария"га ўтмасликни илтимос қилди

Aslanov Jasurbek
22 апр 2016
"Black Forest" деб номланган Дортмунднинг "Боруссия" клуби мухлислари жамоа ҳимоячиси Матс Хуммельсдан жамоани тарк этмасликни илтимос қилди.

Олдинроқ испан ОАВда футболчи "Бавария"га ўтиши мумкинлиги борасида янгиликлар эълон қилинган эди.

"Барчамиз Матс "Боруссия" билан шартнома узайтиришини истаймиз. Сиз фақат шу ерда совринлар ютиб, афсонага айланишингиз мумкин. Ҳурматли Матс, сиздан шартномани узайтиришингизни сўраймиз" - дейилади 250га яқин мухлис мурожаатида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com