Мухлислар минбари. Пул футболчини бузадими?

Xayrulla Xoliqov
21 дек 2021
Ўзбекистон футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири Одил Аҳмедов фаолиятини якунлаганини расман маълум қилди.

Одил Аҳмедовга кўп жиҳатдан ҳавас қилса арзийди. Айниқса, унинг "Пахтакор"га бўлган садоқатига қойил қолмасдан илож йўқ. Эсингиздами, "Бунёдкор" олий лигага чиқиб, жуда катта пуллар эвазига кўпчиликнинг бошини айлантирган йиллар... 

"Бунёдкор" деярли барча кучли футболчиларни бирин-кетин ўз сафига қўшиб олган, лекин уй, машина ва катта маош каби ваъдаларга қарамай, Одил Аҳмедов барибир "Пахтакор"да қолганди. Чунки садоқат ҳаммасидан устунлик қилган. Бу ҳақда у ўз интервьюсида ҳам айтиб ўтди.

Кейин шундай бўлдики, Аҳмедов чет элда ўйнашга, таъбир жоиз бўлса яхши пул топишга ҳам улгурди. Буларнинг ҳаммасига вақт етди. 

Энди бир ўйлаб кўринг, ҳозир ўзбек футболида вазият ўзгарганми? Ҳозир ҳам Одил Аҳмедовга ўхшаган ўз клубига содиқ футболчилар борми? Ёки пул ҳаммани бузадими? Марҳамат, бу ҳақда фикрингиз бўлса, изоҳда қолдиринг.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia