UZ

Сўнгги янгиликлар

07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  0 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  1 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  226 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  15 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79

Мухлис фикри: "Хорижлик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолади" Янгиликлар

Мухлис фикри: "Хорижлик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолади"

Сайтимизга кун давомида кўплаб мурожаатлар, таклифлар ва фикрлар келиб тушади.

Яқинда таниш мухлислардан бири шундай фикр билдирди ва унинг фикри бошқотиришимизга сабаб бўлди. У шундай деди:

"Ўзбекистонга чет эллик мураббийлар қанча кўп келса, шунча яхши. Чунки шу орқали ўзбек футболига ранг-баранглик кириб келади. Фарқи йўқ, мураббий европалик бўладими, осиёликми ёки Жанубий америкаликми - энг муҳими барибир нимадир янгилик олиб киради". 

"Лекин муаммо шундаки, бизга келадиган чет эллик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолишади. Негаки бизнинг раҳбарлар уларга талаб қўйишни билмайди. Талаб деганда фақат ютиш эмас, масалан мураббий олдига 2-3 йиллик режалар, жамоанинг кейинги тақдири қандай бўлиши ва келажакда қандай ўйин намойиш этиши, хуллас шу каби вазифалар". 

"Айтайлик, Шота Арвеладзе келди, чемпион бўлди, Кубокни ютди, кейин-чи? Ўзидан нимадир қолдириб кетдими? Клуб структураси ривожига қандай ҳисса қўшди? Ёки бўлмаса олдин ишлаб кетган Сколари, Зико борасида ҳам шу саволларни берса бўлади. Бизнинг раҳбарлар талаб қилишни билмагани учун энг зўр мураббий ҳам Ўзбекистонга келиб дангаса бўлиб қолади. Ҳатто Сречко Катанец билан ҳам шу ҳолат рўй бериши мумкин".

Чиндан ҳам бу каби фикрлар кишини ўйлашга ундайди. Хўш, Сиз қандай фикрдасиз? Ростан ҳам бизга келиб ишлайдиган хорижлик мураббийлар дангаса бўлиб қоладими? Уларни футболимиздаги ички муҳит шунга ўргатиб қўядими? Наҳотки мураббийни олиб келган раҳбарлар талаб қилишни билмаса?

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика