ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин

Aslanov Jasurbek
28 янв 2026
Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Наполи" ва "Челси" ўртасидаги баҳс олдидан Италиянинг Неаполь шаҳрида кўнгилсиз воқеа юз берди.

Лондон клубининг икки нафар мухлиси жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

"Челси" матбуот хизмати воқеа юзасидан расмий баёнот бериб, ўз мухлисларини Неаполда "ўта эҳтиёткор бўлишга" чақирди:

"Клуб сешанба оқшомида Неаполда содир бўлган воқеадан хабардор. Икки нафар ишқибозимиз ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Барча мухлисларимиздан шаҳарда ўта эҳтиёткор бўлишни ва берилган тавсияларга амал қилишни сўраймиз".

Ҳозирча жароҳат олиш сабаблари расман очиқланмаган. Бироқ ижтимоий тармоқларда лондонлик мухлислар маҳаллий "ультрас"лар томонидан пичоқ билан таҳдид бўлгани ва бир киши пичоқлаб кетилгани ҳақида хабар беришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Неаполь шаҳри меҳмон мухлислар учун доим хавфли ҳудудлардан бири бўлиб келган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian