

Футбол фестивалида ўнга яқин жамоа иштирок этди. Турнирда Комил Жўраев бошчилигидаги ғузорликлар фахрли 1-ўринни, Ғузор тумани болалари 2-ўринни, академиянинг Нурали Падаров бошчилигидаги яна бир жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритди.
Тадбир сўнггида жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Совриндорларга диплом ва эсдалик совғаларини “Шўртан” футбол академияси мураббийлари топширишди.










