

"Бугунги мақсадимиз фақат ғалаба қозониш эди. Йигитлар бу вазифани бажаришди. Уларга раҳмат айтаман. Яқинда байрам бўлишини мухлисларимизга ҳайит байрами совғаси қилиб ғалаба қозонишимиз кераклигини айтдим. Бугунги ғалаба мухлисларга аталади. "Андижон" жамоаси ҳам ёмон ўйнамади, вазиятлар яратишди. Аммо гол ура олишмади. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман. Эртага клубда йиғилиш бўлади. Ким мураббий бўлишини ҳал қилинади. Бундан ташқари қайси футболчилар кетиши ва келиши ҳал бўлади", - дейди Байрамов.
"Навбаҳор" матбуот хизмати



