- Кузатган бўлсангиз, учрашув ўта қизғин ва муросасиз тарзда кечди. Бугунги рақибларнинг кучи тенг эди. Афсуски, футболчилар яратилган хавфли вазиятларни йўққа чиқаришди. Агарда имкониятлардан тўлиқ фойдаланганимизда учрашувда ғалаба қозонардик.
- Кези келганда гулистонликларнинг посбони маҳоратига тан бермасдан иложимиз йўқ. Бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. “Гулистон” ишчи жамоа эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Майдон эгаларига уч очко жуда зарур эди. Учрашувда йигитларга гулистонлик ҳимоячи баланд бўйли Бобур Акбаровни қўриқлашларини айтгандим. Бироқ ҳимоячимиз Тимур Яфаров буни уддалай олмади.
- Энди бош мураббий Роберт Гай хусусида тўхталадиган бўлсам, бетоблиги сабабли учрашувда иштирок этмади. “Гулистон” футболчилари ва махаллий ишқибозларни ғалаба билан қутлайман.