Мусиала: "Ушбу ЖЧ биз учун катта воқеа бўлиши керак эди"

Sherzod Nurmatov
5 дек 2022
Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала гуруҳ босқичидан сўнг Бундестимнинг ЖЧ-2022дан чиқиб кетганига изоҳ берди.

"Тўғри сўзларни топиш мен учун қийин. Ушбу Жаҳон чемпионати биз учун катта воқеа бўлиши керак эди, юқори мақсадларни кўзлагандик. Афсус", – деб ёзди Мусиала ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, Германия тўплар фарқи бўйича Испанияга иккинчи ўринни бой берди. Немислар кетма-кет иккинчи ЖЧ плей-офф босқичига чиқа олишмади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sports Brief