Мурод Холмуҳаммедов: "Навбаҳор"га қарши жиддий тайёргарлик кўргандик..."

Narzulla Saydullayev
14 май 2017, 11:40
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар вакили Мурод Холмуҳаммедов ўз фикрларини билдирди.
"Ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бундай мухлислар қаршисида ўйнаш қийин эди. Мақсадимиз 3 очко олиш эди. Биринчи таймдаги ўйинимиз ўхшамади. Мураббийнинг ўзгаришлари фойда берди ва дурангга эришдик.

"Навбаҳор" яхши шаклланган, кучли футболчиларга эга клуб. Аммо менимча бугун биз ғалабага ҳақлироқ эдик", - дейди Мурод Холмуҳаммедов.


Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia