Мурод Отажонов: "Ҳар бир футболчи ўз вазифасини бажаргани маъқул деб ўйлайман"

Aslanov Jasurbek
15 май 2023
"Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашувидан (1:0) кейин меҳмонлар устози Мурод Отажонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Мурод Отажонов: "Бугунги ўйиндаги мухлислик учун ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборганимиз жуда аламли бўлди. Баҳс ҳар томонлама оғир ўтди. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Навбатдаги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз.

- Рақиб ҳужумга ўтиб, тўп олиб қўйилганда қарши ҳужум учун ҳимоячилар аниқ ўйнай олишмаяпти ёки тўпни тепиб юборишди.

- Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак. Вазиятлар бўлмаса ҳам саволлар бўларди, "нега вазият йўқ" деб. Ишлашда давом этамиз.

- Рақиб битта гол фарқи билан ғалаба қозонаётган пайтда бўйдор Ўлмасалиевни ҳужумга чиқариш мумкинмиди?

- Гол кетидан қувиб, рақиб дарвозамизни ишғол қилиши мумкин эди. Ҳар бир футболчи ўз вазифасини бажаргани маъқул деб ўйлайман.

- Кубок баҳсида ҳудди шу стадионда ушбу жамоалар тўқнаш келишганди. Ўша ўйин ва бугунги баҳсдаги фарқ ҳақида гапира оласизми?

- Кубок ўйинида ярим таркибни ўзгартириб, ёшларга имкон берганмиз. "Нетфчи" ҳам бошқа таркибда майдонга тушган эди. Иккала жамоа ҳам ёшларни кўриб олган. Кубок ва чемпионат ўйини фарқи шунда.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia