UZ

Сўнгги янгиликлар

16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  0 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  0 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  4 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  3 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  8 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  7 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  13

Мурод Исмоилов: «Ҳоким кубоги»дан сўнг Туркияга жўнаб кетамиз» Янгиликлар

Мурод Исмоилов: «Ҳоким кубоги»дан сўнг Туркияга жўнаб кетамиз»

«Нефтчи» мураббийи Мурод Исмоилов Фарғона жамоасининг мавсумолди тайёргарликлари ҳамда келгусидаги режалар ҳақида гапирди.

- Мавсум тараддуди белгиланган режа асосида давом этмоқда. Футболчилар тиббий кўрикдан ўтишгач, илк йиғинни Фарғонада ташкил қилгандик. Сўнгра Тошкентга келдик. Ҳозирча белгиланган 4та ўйинни ўтказиб бўлдик. Машғулотлар асосан, Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда ўтди. Бундан ташқари, футболчилар тренажёр залида жисмоний ҳолатларини яхшилашди. Албатта, машқлар давомида турли тактик услубларни ҳам синовдан ўтказдик.

Таркибдаги ўзгаришлар

- Ўтган йили «Нефтчи» таркибида тўп сурган Жаҳонгир Меҳмонов, Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов ва Акмал Холматовлар жамоадан кетишди. Шунингдек, тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулунов билан шартнома туздик. Кейинги йиғин давомида сафимизга легионер футболчилар қўшилиши мумкин. Ҳозирда худди шу масала устида ишлаяпмиз.

Етакчиларнинг кетиши

- Биласизми, Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов ҳамда Акмал Холматов каби футболчиларнинг ўйини борасида ҳеч қандай эътирозлар йўқ. Лекин қайсидир лаҳзаларда ўзгаришларга қўл уриш - футболнинг бир қисми. Факт шуки, Мансур ва Акмал ўз омадларини бошқа клубда синаб кўрадиган бўлишди. Шу боис, клуб раҳбарияти улар билан келишган ҳолда, муносиб хайрлашди.

Кетганлар ўрнини тўлдириш

- Тез кунларда сафимизга 3-4 нафар футболчи келиб қўшилади. Эҳтимол, асосий масъулият айнан янги ўйинчиларга юкланар?..

Собиқ клубдаги шогирдлар

- Аввал ишлаган жамоаларимда ўйнаётганлар орасида ҳаракатлари маъқул тушган ўйинчилар бор, албатта. Лекин уларнинг исмларини ҳозирча айтмай турганим яхши. Кўпгина саволлар юқорида айтилган икки легионернинг тақдирига боғлиқ. Уларни кўрикдан ўтказиб, кейин бошқа номзодлар ҳақида бош қотирамиз.

Легионерлар

- Хориждан келадиганлар ҳимоя чизиғи вакиллари. Биласиз, Андрей Фёдоров футболчилик даврида айнан шу позицияда тўп сурган. Табиийки, ушбу чизиққа кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Ўтган мавсум ҳимоявий ҳаракатларимизда баъзи нуқсонлар кўзга ташланганди. Мақсадимиз - ўша хатоларни такрорламаслик.

«Нефтчи»нинг обрўсини тиклаш

- Ўтган йилги таркибнинг катта қисмини сақлаб қолдик. Футболчиларнинг ўртача ёши 23-24 атрофида. Ёшлар лигасидаги жамоамизда ҳам истеъдодли, умидли ўйинчилар ўсиб келишяпти. Ўйлайманки, тез орада «Нефтчи» яна кучли, рақобатбардош жамоага айланади.

Ёшлар жамоасидан асосийга

- Иброҳим Нўъмонов ва Абдужамол Исроилов каби ёшлар асосий жамоа машғулотларида иштирок этишмоқда. Менимча, бу икки футболчи янги мавсум кашфиётлари сафидан ўрин олишади. Шунингдек, Ислом Тошпўлатов, Хуршид Асқаралиев, Анваржон Аминжонов сингари истеъдодларни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Улар астойдил меҳнат қилишса, икки-уч йилдан сўнг «Нефтчи» етакчиларига айланишади.

Тайёргарлик давом этади

- 28 январь куни Фарғонада бошланадиган «Ҳоким кубоги»да иккита таркиб билан иштирок этамиз. Мазкур турнир якунлангач, икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетамиз. Хорижда 5та жамоа билан куч синашиш кўзда тутилган.

Мухлислар

- Янги мавсумда «Нефтчи» ишқибозларини хурсанд қилишга астойдил бел боғлаганмиз. Умид қиламанки, жамоамиз 2017 йилги чемпионат ва кубок баҳсларида анча-мунча етакчи клубларга муносиб қаршилик кўрсатади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика