Мураббийга қўл бермагани учун "Унион" ҳужумчиси машғулотлардан четлатилди

Omonjon To`xtamirzayev
27 окт 2023, 14:41
"Унион" ҳужумчиси Давид Фофана "Наполи"га қарши ЕЧЛ доирасидаги баҳсда захирага олинганидан кейин жамоа бош мураббийи Урс Фишерга қўл беришдан бош тортган.

Немия клуби жазо сифатида форвардни бир ҳафтага машғулотлардан четлатди.

Эслатиб ўтамиз, Фофана "Унион" сафига "Челси"дан ижарага келган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: talksport.com