

Гап шундаки, Германия кубоги 3-босқичи дорасида “Боруссия” (Мюнхенгладбах)га (1:0) қарши учрашувнинг 75-дақиқасида “Байер” мураббийи рақиб футболчиси Денис Закария билан кичик тўқнашувдан сўнг спортчиларга хос бўлмаган ҳатти ҳаракати учун жазоланадиган бўлди. Ўша вазиятда мураббий тўқнашувдан кейин айёрлик ишлатиб майдонга ётиб олган.
Херрлих ушбу айбловларга эътироз билдирмаган ва уюшманинг қарори ўз кучида қолади.



