UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:25Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  6 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  12 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 14:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2 (матнли трансляция)  2 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  66 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  18 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3

Муҳсин Низомиддинов: "Қўл остимдаги футболчилардан кўнглим тўқ" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Қўл остимдаги футболчилардан кўнглим тўқ"

Про-лига 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Ғиждувон" (5:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Ғалаба билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман. Бугун айни мухлисларга ёқадиган томошабоп ўйин бўлди.

- Иккинчи давра олдидан жамоани кучайтириш режаси борми?

- Қўл остимдаги футболчилардан кўнглим тўқ. Бизни олдинда "Арал" билан ўйин кутиб турибди. Ҳозир эътиборни шунга қаратамиз. Шундан кейин бу ҳақида ўйлаб кўришга фурсат бўлади.

- Бобур Қосимовнинг эрта захирага олинишига изох берсангиз...

- Бу тактик алмашинув бўлди. Гол ўтказиб юбордик, ҳужумни кучайтириш мақсадида Қосимовни алмаштирдик. Бобур анча муддат давом этган жароҳатдан сўнг майдонга қайтганди. Тажрибали футболчи, "Сурхон" билан ўйинда ҳам уни майдонга туширдим. Мураббийлар штаби кўрсатмаларини бажариб бераяпти.

- "Арал" билан ўйин сунъий майдонда бўлиб ўтади. Жамоа бунга тайёрми?

- Ҳар бир ўйинда ўз олдимизга қўйилган мақсадни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Клублар мавжуд шароитдан келиб чиқиб майдонни тайёрлаяпти. Сунъий майдонда ҳам яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика