UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Муҳсин Низомиддинов: "Биз ҳали мақсадимизга эришганимиз йўқ" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Биз ҳали мақсадимизга эришганимиз йўқ"

Про лиганинг сўнгги туридан ўрин олган "Ғиждувон" – "Қўқон-1912" (1:8) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинга тўхталадиган бўлсам, натижа кутганимиздек бўлди. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун Про лиганинг охирги учрашуви эди. Энди олдиндаги 2 та плей-офф ўйинига тайёрланамиз", – дейди Муҳсин Низомиддинов. 

- "Қўқон-1912" мақсадсиз жамоага айланиб бораётгандек...

- Жамоани қабул қилиб олганимда 5 очко ортда эдик. Иккинчи даврада вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Айрим ўйинларда бироз омадимиз келмади. Суперлига сари охиригача ҳаракат қиламиз. Ҳар бир жамоада мақсад бўлади. Мақсадсиз жамоа, дейиш нотўғри. Мақсадимиз – Суперлигага чиқиш. 

- Жамоа биринчи бўлимда қандайдир суст ўйнади. Бунинг сабаби нима?

- Биринчи бўлимда кўпроқ прессинг уюштириб ўйнадик. Рақибни тўпсиз қолдиришга ҳаракат қилдик. Иккинчи таймда ўзгаришлар амалга оширилди. Ўйлаган мақсадимизга эришдик. Футболчилар индивидуал кучли, қандай ўйнашни билади, лекин жисмоний куч етишмади. Бу вазиятга тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлимда вазиятимиз кўп бўлди, фойдалана олмадик. Иккинчи таймдаги ҳар бир вазиятимиз гол билан якунланди. 

- Жамоа чемпионликни олиб, Суперлигага чиқишига нима етишмади?

- "Динамо" ҳам, "Локомотив" ҳам оддий жамоалар эмас. Улар билан рақобат қилиб, якунда етиб олдик, лекин омад етишмади. Кейинги ўйинларга максимал даражада тайёргарлик кўрамиз. Биз ҳали мақсадимизга етганимиз йўқ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика