UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   1 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  64

Бахтиёр Ашурматов: "Иккинчи бўлим учун мухлислардан узр сўрайман" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Иккинчи бўлим учун мухлислардан узр сўрайман"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Ғиждувон" - "Қўқон-1912" (0:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Биз бугунги учрашувга узоқ йўл босиб келгандик. Қуйи лига клублари Суперлига жамоаларига қарши ўйнаганида ўзгача иштиёқ билан майдонга чиқишади. Шу сабабдан бизда йўл чарчоғи туфайли ўйиннинг боришидан хавотир бор эди. Йигитларга биринчи бўлимда кўпроқ тўп назоратига эга бўлишлари ҳақида кўрсатма бергандик. Тўғриси футболчиларимиз биринчи бўлимда ўз ўйинлари билан билан касбларига бўлган профессионал муносабатни кўрсатиб бера олишди. Жамоамиз вакилларининг биринчи бўлимда кўрсатган ўйинларидан миннатдорман.

Иккинчи бўлим ҳақида айтадиган бўлсам, гапнинг очиғи кўрсатган ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. "Ғиждувон" карточкалар туфайли майдонда камчилик бўлиб қолди. Мухлислар кўп гол урилган учрашувларни яхши кўришади. Йигитлар тўртинчи голни киритиш ўрнига тўп назоратига эътибор қаратишди. Шу сабабдан ўйиндаги тўртинчи гол сўнги дақиқаларга келиб киритилди. Иккинчи бўлим учун мухлислардан узр сўрайман.

- Бугунги ўйинда йирик ҳисобдаги ғалабани тахмин қилганмидингиз? Ёки киритилган тезкор гол айни ҳисоб таъминланишига хизмат қилдими?

- Йўқ, бугун йирик ҳисобда ғалабани тахмин қилганим йўқ эди. Айтиб ўтдим, қуйи лига клубларига Суперлига вакилига тўқнаш келганида кучлироқ иштиёқ билан ўйнайди. Биринчи бўлимда киритилган 3 та гол ҳам ғалабамизни таъминлади, ҳам иккинчи бўлимдаги ўйинимизни сусайишига сабаб бўлди. Бугун ҳужумчиларимиз яхши ўйин намойиш этиб беришди. Анчадан бери гол урмай келаётган Мўмин Мелиев рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўйлайман-ки, бу голлар унга ижобий таъсир қилади ва кейинги ўйинларда янада кучлироқ футбол кўрсатади. "Ғиждувон" жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман.

- Ёш футболчи Мурод Комиловнинг ўйинлари ҳақида фикрингиз қандай?

- Мурод Комилов қишки йиғинлардан буён асосий таркиб жамоамиз билан машғулотларда иштирок этиб келаяпти. Бугун у дебют қилди ва гол урди. Майдонга тушганида ҳаяжонга берилиб бир-икки бор тўпни йўқотди, бу ёш футболчиларда учраб турадиган холат. Комиловни келажаги порлоқ футболчи сифатида етишишига ишонаман.

- Майдон холати ҳақида нималарни айта оласиз?

- Муборакда ҳар доим футбол учун яхши шароитлар бўлган. Майдон кўм-кўк ва текис. Бу ерда маза қилиб футбол ўйнаш керак холос. Ташкилотчилик учун "Ғиждувон" клуби раҳбариятига миннадорчилик билдираман. Шунингдек, яратиб берилган шароитлар учун "Машъал" клубига раҳмат айтаман ва уларни тезроқ Суперлигага қайтишларига тилакдошман.

- Мурод Холмуҳаммедовнинг айни дамдаги холати қандай?

- Мурод Холмуҳаммедов ва Жавоҳир Сидиқовлар айни дамда жароҳат олишган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам жамоамиз учун муҳим футболчилар ҳисобланишади. Холмуҳаммедов чемпионат ўйинларига қадар сафимизга қайтса керак. Сидиқов эса навбатдаги кубок учрашувида майдонга тушиб, бизга ёрдам беришига умид қилаяпмиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика