UZ

Сўнгги янгиликлар

21:2010 ўйинда 13 гол: Роналду яққол тўпурар  0 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  0 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  0 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  18 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  1 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  1 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  12 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  6 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  2 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2

Муҳсин Низомиддинов: "Ҳар қандай сирни ошкор қилиб бўлмайди" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Ҳар қандай сирни ошкор қилиб бўлмайди"

Про лига 8-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Машъал" учрашуви (3:2)дан сўнг мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Авваламбор Қўқондан келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. "Шўртан"га қарши ўйиндан кейин бир ҳафта вақтимиз бор эди. Шу даврда рақибни ўргандик. Худога шукр, ўйлаган мақсадимизга етдик. 

- Жамоа ўйини бир маромда ўтмаяпти. Кейинги ўйинларда Турдиалиев, Маҳмуджонов каби футболчиларни синаб кўрса бўлмайдими?

- Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Ўйинчида босим юзага келиш ҳолати мавжуд. Босим остида тўп тепиш осон эмас. Ёшларга келсак, уларга ҳам имконият берамиз. Мақсадимиз ҳам шундан иборат. Сезган бўлсангиз, ўтган йилга қараганда анча ёшардик. Албатта, ёшларнинг ҳам сифатлиси билан ишлаш керак. Сиз айтган йигитларни ҳам кузатиб боряпман, уларга ҳам имкон берамиз. 

- Жамоа футболчиларида гол ургач, сусайиш ҳолати юзага келмоқда, бунга сабаб нима?

- Ҳар қандай сирни ошкор қилиб бўлмайди. Ўтган ўйиндан кейин ҳам "Сизда босим йўқми?" деб савол беришгандим. Босим йўқ. Биз танлаган тактикада рақибга бўш зона қолдирмаслигимиз лозим эди. Рақибга тўп назорати учун имкон бердик. Асосий мақсадимиз стандарт эди, бундан унумли фойдаландик. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика