UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  9 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  13 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  5 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6

Муҳиддин Худоёров: "Келгусида ҳам "Бухоро" жамоаси учун боримни бериб ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Муҳиддин Худоёров: "Келгусида ҳам "Бухоро" жамоаси учун боримни бериб ҳаракат қиламан"

"Бухоро" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг бухороликлар дарвозабони Муҳиддин Худоёров ўз фикрларини билдирди:

"Бугун оғир учрашувда чиройли ғалабани қўлга киритганимиздан хурсандман. Бу учрашувдаги ғалаба жамоамиз учун жуда муҳим эди, қатор омадсиз учрашувлардан сўнг руҳий томондан тикланишимиз учун мана шундай ишончли ғалаба зарур эди. Бугун биз ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолдик, бу ҳолат мен учун алоҳида аҳамият касб этади. Ўтган учрашувлар давомида бир нечта қўпол хатоликларга йўл қўйдим. Бунга жавобан эса мухлисларнинг кўпчилиги менга ишончсизроқ қарай бошлашди. Бугунги ўз ўйинимдан кўнглим тўлди, бу ҳолат менга руҳан далда бўлди. Келгусида "Бухоро" жамоаси учун боримни бериб ҳаракат қиламан ва асосий таркиб футболчиси эканлигимни исботлашга ҳаракат қиламан. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман", - дейди Худоёров.


"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика