

"Бугун Ҳонг Конгга қарши илк ўйинимизни ўтказамиз. Ҳар қандай турнирнинг илк ўйини қийин бўлади. Рақиб жамоа ҳақида кўп маълумотга эга эмасмиз. Шунга қарамай, ўз ўйинимизни намойиш этамиз ва ғалаба қозонамиз. Жамоадаги муҳит ажойиб", - деди "Сепаҳон" ярим ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, Эрон U23 терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичида Ўзбекистон, Афғонистон ва Ҳонг Конг билан бир гуруҳдан жой олган. Гуруҳ босқичи ғолиблари ва энг яхши натижа қайд этган тўртта терма жамоа қитъа турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.



