

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонларнинг футболчиси Муҳаммад Одилов фикрларини билдириб ўтди.
"Ўз майдонимизда "Чиғатой"ни мағлубиятга учратдик. Худога шукур Про лига йўлланмасига эга чиқдик. Барч йигитларга раҳмат айтаман. Мавсум давомида ҳар хил ўйинлар бўлди. Жамоамиз билан яхши ўйинлар ўтказдик. Кўплаб ғалабаларга эришдик. "Зомин" кейинги мавсум Про лигада ҳам муносиб иштирок этади, деб ўйлайман",- дейди Муҳаммад Одилов.



