Муҳаммад Одилов: "Зомин" Про лигада ҳам муносиб иштирок этади, деб ўйлайман"

Aslanov Jasurbek
11 окт 2021
Жиззахнинг "Зомин" жамоаси Биринчи лиганинг 21-турида ўз майдонида "Чиғатой"ни 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонларнинг футболчиси Муҳаммад Одилов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўз майдонимизда "Чиғатой"ни мағлубиятга учратдик. Худога шукур Про лига йўлланмасига эга чиқдик. Барч йигитларга раҳмат айтаман. Мавсум давомида ҳар хил ўйинлар бўлди. Жамоамиз билан яхши ўйинлар ўтказдик. Кўплаб ғалабаларга эришдик. "Зомин" кейинги мавсум Про лигада ҳам муносиб иштирок этади, деб ўйлайман",- дейди Муҳаммад Одилов. 


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia