Мудрик "Челси"даги дебютида АПЛ жорий мавсумидаги энг яхши югуриш тезлигини кўрсатгани аниқ бўлди

Sherzod Nurmatov
24 янв 2023, 16:25
"Челси" янги футболчиси Михаил Мудрик "кўклар"нинг "Ливерпуль" билан меҳмондаги баҳсида (0:0) югуриш бўйича АПЛнинг ушбу мавсумдаги рекордини ўрнатди.

"Opta" порталига кўра, унинг максимал кўрсаткичи 36,63 км/соатни ташкил қилди.

"Челси"нинг украиналик ярим ҳимоячиси 55-дақиқада майдонга тушди. У англиялик Льюис Холлни алмаштирди. Аввалроқ Мудрикнинг трансфери "аристократлар"га 100 миллион еврога тушиши хабар қилинганди.

АПЛ жорий мавсумидаги энг тезкор беш нафар футболчи:

36.63 км/соат – Михаил Мудрик ("Челси")

36.61 – Энтони Гордон ("Эвертон")

36.53 – Дарвин Нуньес ("Ливерпуль")

36.22 – Эрлинг Ҳоланд ("Манчестер Сити")

36.09 – Денис Закария ("Челси")


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Opta