Мудрик бўлмаса, Судаков. "Арсенал" "Шахтёр" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
25 мар 2024 14:39
Янгиликлар
Мудрик бўлмаса, Судаков. "Арсенал" "Шахтёр" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
АПЛнинг бешта жамоаси украиналик футболчини ўз таркибида кўрмоқчи.
"Арсенал" "Шахтёр" ярим ҳимоячиси Георгий Судаковга қизиқмоқда, деб хабар берди "Football London".
Манбага кўра, "Шахтёр" ва "Арсенал" ўртасидаги муносабатлар кескинлашганига қарамай, "канонирлар" ҳамон Георгий Судаков тимсолида таркибини кучайтириш ниятида. Қайд этилишича, 21 ёшли украиналик футболчини нафақат "Арсенал", балки "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Нюкасл" клублари ҳам кузатиб боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Судаков жорий мавсум "Шахтёр" сафида 24 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар