UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  0 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  1 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  1 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  3 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  11 18:51Эрон чемпионати. "Трактор" ўз уйида "Малаван" билан муроса кўчасини танлади, Ҳамробеков 71 дақиқа ўйнади  1 18:20Мундиал тарихи. Қуръа ташлаган 5 ёшли болакай, иримчи дарвозабон ва ялангоёқ тўпурар, шортиги тушиб кетган Меацца ҳамда пойабзал қутисида сақланган кубок ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:55Кварацхелия — Грузияда бешинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси  4 17:29Расман: "Қўқон-1912" "Бухоро" ҳужумчиси трансферини эълон қилди  13 16:57Салоҳ учун эҳтимолий клублар маълум: "Ливерпуль" юлдузи Африка Кубогидан кейин қаерга йўл олади?  1 16:25"Барселона"да навбатдаги можаро: клуб президенти фирибгарликда гумонланмоқда  22 15:58"Локомотив" футболчиси "Бухоро"га йўл олди  3 15:29Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди  2 15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  5 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  18

Муборакда кечган воҳа дербисида кучлар тенг келди Янгиликлар

Муборакда кечган воҳа дербисида кучлар тенг келди

Мамлакатимизда яна бир неча кунлардан сўнг Про-лига ўйинлари бошланади. Жамоалар янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришга харакат қилмоқда.

Бу йил Про-лигада иштирок этадиган Муборакнинг «Машъал» жамоаси айни дамда ўз қароргоҳида машғулот ўтказмоқда. «Газчилар» якшанба куни Про-лиганинг бошқа бир иштирокчиси «Шўртан» билан назорат учрашуви ўтказди.

Муборакдаги «Б.Вафоев» номли стадионда кечган воҳа дербисида кучлар келди. Эётиборлиси Асрор Алиқулов ҳам қисқа муддат ичида Ғузорда рақобатбардош жамоа шакллантиришга эришгандек. Ҳар холда Муборакда «Машъал» билан дуранг қайд этиш ҳам осон иш эмас. Яна ким билади дейсиз? Қолгани расмий баҳслар бошланганида кўрамиз. Дарвоқе, «Шўртан» матбуот хизматининг сайтимизга хабар беришича, жамоа бу йилги Про-лигада иштирок этиш учун 40 000 000 сўм бадал пулини ПФЛнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган.

Назорат учрашуви.
«Машъал» - «Шўртан» 1:1 (0:0)

«Машъал»:
Раҳимжон Давронов, Шохжаҳон Қиличев, Хусниддин Алиқулов, Зафар Акромов, Дониёр Умаров, Бобур Қосимов, Ахрор Иноятов, Мақсуд Маҳмудов, Акром Баҳритдинов, Воҳид Шодиев, Ойбек Жўраев.
Захирадан майдонга тушганлар: Достон Тўхтабоев, Сардор Раҳмонов, Мирзакамол Камолов, Сардор Абдураимов, Шаҳзод Убайдуллаев, Хумоюн Муртазоев.

«Шўртан»: Алибек Туробов, Жамол Отақулов, Муҳаммадали Алиқулов, Обид Жўрабоев, Нурали Падаров, Олим Каримов, Шамсиддин Сагдуллаев, Маъруф Муродов, Ислом Бойсариев, Жасур Холтўраев, Муҳаммадали Абдураҳмонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Холмурод Холмуродов, Акром Баҳромов, Кенжа Тўраев, Ғулом Раҳмонов, Мўминжон Мелиев, Нурбек Йўлдошев.

Голлар: Зафар Акромов. Кенжа Тўраев.

Маълумот учун, «Машъал» чемпионатнинг дастлабки турини сафарда «Андижон»га қарши бошласа, «Шўртан» 1-турда ўз майдонида «Хоразм»ни қабул қилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика