UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   1 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

"Хоразм" дарвозабони, Нукусда гол урган футболчи, мавсумдаги илк ғалабасига эришган мураббий — Про лига 3-тур лауреатлари Янгиликлар

"Хоразм" дарвозабони, Нукусда гол урган футболчи, мавсумдаги илк ғалабасига эришган мураббий — Про лига 3-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Про лига 3-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши дарвозабони - Машҳур Муҳаммаджонов ("Хоразм")

"Хоразм" бу турда сафарда "Бухоро" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Урганчликлар посбони Машҳур Муҳаммаджонов бир неча бор ўз жамоасини голлардан қутқариб қолди. Шу боис Муҳаммаджонов турнинг энг яхши дарвозабони сифатида тан олинди.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши футболчиси - Баҳром Абдураҳимов ("Қўқон-1912")

Қўқонликлар Про лиганинг 3-турида дастлабки ғалабасини тантана қилди. Нукусда "Арал"га қарши ўйинда ғалаба қозониш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Шу куни қўқонликлар таркибида тажрибали Баҳром Абдураҳимов жуда фаол бўлди ва жамоасининг муҳим голларидан бирини уришга эришди. Айнан шу боис Абдураҳимов турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши мураббийи - Муҳсин Низомиддинов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" жорий мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритгани ҳақида юқорида ёздик. Нукусдаги муҳим ғалаба қўлга киритилишида мураббий Муҳсин Низомиддиновнинг хизмати катта. Сайтимиз талқинига кўра, айнан Низомиддинов турнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика