

Ўйин ҳақида
- Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, 3-4 нафар асосий футболчиларимиз жароҳат сабаб ўйинга кела олишмади. Бундан ташқари йўлда тирбандликларга дуч келдик. Анча вақт мобайнида йўлда қолиб кетдик. Шу боисдан ҳам тайёргарлик жараёни кўнгилдагидек бўлмади.
- Биринчи бўлимнинг 20-дақиқасидаёқ 3 та тўп ўтказиб юбординглар. Бунга қандай изоҳ берасиз?
- Йигитлар балки ўйинга масъулият билан ёндашмагандир. Бош мураббийимиз бетоблиги сабаб ўйинга кела олмади. Қолаверса, бизда чарчоқ аломатлари ҳам кўриниб қолди.
- Жамоангиз футболчилари майдонда ўзаро тортишиб кетишди. Тартиб-интизом борасида муаммолар борми?
- Жуда тез голлар ўтказиб юбордик. Бунақа холатда ҳар қандай жамоада кайфият яхши бўлмайди.



