

Хабарларга кўра, келишув кейинги мавсум сўнгига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ 35 ёшли футболчи "бўрилар"да юқори маош олувчилардан бири бўлиб қолиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди, унинг клубдаги маоши ўзгармайди.
Моутиньо 2018 йилнинг июлидан бери "Вулверхэмптон" сафида тўп суради. Ўтган мавсум ярим ҳимоячи жамоаси сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг "бўрилар" билан аввалги шартномаси шу ёзда якунига етиши керак эди.



