

33 ёшли дарвозабонга "Рома" қизиқиш билдирмоқда. Пойтахт клуби Патрисиу учун 7 миллион евро ва турли хил бонуслар таклиф қилишга тайёр.
Битим яқин бир неча кун ичида амалга ошиши мумкин. Руйнинг Англия клуби билан тузган амалдаги шартномаси келаси мавсумнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футболчи ўтган мавсум АПЛда 37та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 50та тўп олиб чиқди.



