Моуринью: "Рома" "Бетис"га ютқазишга лойиқ эмасди"
07 окт 2022 17:53
Янгиликлар
Моуринью: "Рома" "Бетис"га ютқазишга лойиқ эмасди"
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Европа Лигаси 3-турида "Бетис"дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.
"Бетис" футболчилари биздан кўра кўпроқ техникага таяниб ҳаракат қилишди, айниқса, биринчи бўлимда. Бизда хавфли вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик, бе бизни жуда ранжитди. Рақиб тўпга эгалик қилиш сифати юқори бўлган жамоа эканлигини тан оламан ва бу бизга биринчи бўлимда муаммо туғдирди, аммо шундан кейин бизда талай имкониятлар бўлди. Заньоло устунни пойлади, Браво сейв қилди. Биз иккита ажойиб имкониятни кўкка совурдик, айниқса, Кристанте билан рўй берган вазиятда.
Менимча, дуранг ҳам адолатли натижа бўларди. "Бетис" якунда гол уриб кетганидан жуда хурсанд. Бу жуда ачинарли, чунки жамоамиз мағлубиятга лойиқ эмасди", – деди Моуринью.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар