Моуринью "Реал"га қайтиши мумкин
13 ноя 2022 14:56
Янгиликлар
Моуринью "Реал"га қайтиши мумкин
Агарда Карло Анчелотти фаолиятини якунласа, Жозе Моуринью "Реал" бош мураббийига айланиши мумкин.
"La Repubblica" хабарига кўра, айни дамда португалиялик мутахассис "Рома" билан шартномани узайтириш бобида музокаралар олиб бораётигани йўқ. Ўз навбатида бундай ташаббус икки томондан ҳам чиқмаяпти. Амалдаги келишув 2024 йил ёзига қадар давом этади.
Моуриньюнинг эски қадрдони Флорентино Перес эса унинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Айни дамда "Реал"ни бошқараётган Карло Анчелотти ушбу мавсум якунланганидан кейин мураббийликни якунлаши кутилмоқда.
Агарда бу ҳолат ёзда рўй берса, Перес бош мураббийликка Моуриньюни олиб келиш ниятида. 2010-2013 йиллар давомида "Реал"да ишлаган мураббий клуб билан чемпионат, кубок ва суперкубок турнирларини ютган.
Ҳозирги пайтда "Рома" А Серия турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.
Фикрлар