Моуринью: "Мен Клоппнинг дўсти эмасман"
28 янв 2021 18:47
Янгиликлар
Моуринью: "Мен Клоппнинг дўсти эмасман"
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан мерсисайдликлар устози Юрген Клопп ҳақида гапирди.
"Мен Юргеннинг дўсти эмасман, шу сабаб у билан ҳеч қачон вақт ўтказмаганман. Қачонки сиз инсонни яхши билсангиз, айтишингиз мумкин: "У менга ёқади, у менинг дўстим" ёки "У менга ёқмайди, у менинг дўстим эмас". Биз Юрген билан ўйин олдидан ва ўйиндан сўнг 5 дақиқадан гаплашамиз.
Юрген ҳақида фақатгина уни ҳурматга сазовор бўлган ҳамкасб дейишим мумкин, у билан менда ҳеч қандай муаммо йўқ. У ҳам мен ҳақимда шундай ўйлайди", - дейди Моуринью.
"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйин бугун бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар