Моуринью: "Ишонмаслигингиз мумкин, баҳснинг 5-дақиқасидаёқ ғалаба қозонишимизни билдим"

Mirjalol Normatov
24 дек 2023, 13:59
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью А Серия доирасида "Наполи"га қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

Маттео Полтино ва Виктор Осимхеннинг қизил карточкалари сабабли неаполликлар баҳсни 9 киши бўлиб якунланди. 

"Ўйин қийин ўтди. Ишонмаслигингиз мумкин, баҳснинг 5-дақиқасидаёқ ғалаба қозонишимизни билдим. Тенг таркиб билан "Рома" яхши ўйнади ва биринчи бўлимда иккита яхши вазиятларини голга айлантира олмади. Шунингдек, жамоа доимо ўзидан кучли рақибларга қарши баҳсларни назорат қилиб турган.

Рақиб 10 киши бўлиб қолганида биз вазиятдан фойдаландик. Шунингдек, ўзгаришлар ҳам самара берди ва футболчилар барчасини бошқариб туришди. Ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман", - деди Моуринью.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia