А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди

Alisher Ostonov
24 авг 2025, 01:55
Бугун Италия А Серияси 1-тур доирасидаги бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.

Неаполликлар ушбу ўйинда Скотт Мактоминей (17) ва Кевин Де Брюйне (57)нинг голлари эвазига ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.



Ўйин тақдирини 53-дақиқада Уэсли томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.



"Милан" эса кутилмаганда ўз майдонида мағлубиятга учради. Мезбонлар сафида Страхиня Павлович (45+1) гол урган бўлса, меҳмонлардан Федерико Баскиротто (28) ва Федерико Бонаццоли (61) рақиб дарвозасини аниқ ишғол қилди.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia