Моуринью "Интер"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этмади

Mirjalol Normatov
22 апр 2022, 22:59
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия доирасида "Интер"га қарши ўйин олдидан бўладиган матбуот анжуманида иштирок этмади.

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, португалиялик мутахассис "Наполи"га қарши ўйиндан кейин ҳакамларни танқид қилгани борасидаги саволлардан қочишни истаган.

"Интер" - "Рома" учрашувини Симоне Соцца бошқариши борасидаги хабар Моуринью томонидан баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ва буни у журналистлар билан муҳокама қилишни истамаган.

"Интер" - "Рома" учрашуви эртага соат 21:00да старт олади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport