

Португалиялик 11-маротаба еврокубоклар ярим финалига йўл олди ва бу борада ўз рекордини янгилади. Ундан кейинги ўринларда эса Пеп Гвардиола (10 та), Карло Анчелотти (9 та) Алекс Фергюсон ва Юпп Хайнкес (иккисида 8 тадан) бормоқда.
Шунингдек, 59 ёшли мутахассис ЕЧЛ, Европа Лигаси ҳамда Конференциялар Лигаси ярим финалига чиққан илк мураббийга айланди.
Маълумот ўрнида, А Серия клублари 2010 йилдан бери еврокубокларда ғолиб бўла олмаяпти. Ҳозирча охирги титул ҳам айнан Жозе ҳисобида ("Интер" билан ЕЧЛ) ва у бу нохуш анъанани ҳам айнан ўзи бузиши мумкин.



