

Мерсисайдликларнинг бошланғич таркибида бирорта ҳам инглиз футболчиси йўқ эди. Бу "Ливерпуль" учун еврокубок доирасидаги 418 та ўйинида биринчи марта содир бўлди.

Бундан ташқари, 4 нафар нидерландиялик футболчи асосий таркибдан жой олди – 2003 йилдан бери нидерландиялик бўлмаган жамоада Чемпионлар Лигасида бундай ҳолат илк бор учради, охирги марта "Барселона"да Клюйверт, Овермарс, Райцигер ва де Бур дастлабки дақиқалардан бошлаб майдонда биргаликда ҳаракат қилган.



