Моуринью А Серия жорий мавсум чемпиони аниқлигини айтди

Eldor Akmurzayev
24 апр 2022
Италия чемпионати доирасида ўтган “Интер”га қарши (1:3) ўйиндан кейин “Рома” устози Жозе Моуринью ўз фикрлари билан бўлишди.

“Интер – А Сериянинг энг яхши клуби. Идеал ўйнашимиз керак эди, аммо буни уддалай олмадик. Яхши ҳаракат қилдик, аммо мукаммал эмас.

Жамоамдан кўнглим тўлди дея оламан. Агар жадвал ўрталаридаги қайсидир жамоага қарши ўйнаганимизда, албатта ғалаба қозонган бўлардик.

Энди аниқ айта оламанки, “Интер” чемпион бўлади”, дейди португалиялик мутахассис.

“Нерадзуррилар” 72 очко тўплаган ҳолда мусобақада пешқадамлик қилмоқда. Римликлар эса 58 очко билан 5-ўринда турибди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia