

"Calciomercato" хабарига кўра, футболчининг ўйинларини Жозе Моуриньо диққат билан кузатиб борган ва унинг хизматлари орқали ўнг қанот ҳимоясини яхшиламоқчи.
"Transfermarkt" портали футболчини 20 млн еврога баҳолаган. У ўтган мавсум Чемпионшипда 45 ўйинда қатнашиб, гол+пас тизимида 7 очко жамғарди.
Унинг хизматларига анча вақтдан буён "Арсенал" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.



