Моуриньодан йил иқтибоси: "Қачонки мен буйруқ берсамгина жамоанинг ўйини ўзгаради"

Mirjalol Normatov
13 дек 2018, 03:41
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Валенсия"га қарши ўйиндан кейин ЕЧЛ ҳақида фикр билдирди.

"Бундай қийин гуруҳдан чиқиш вазифаси бажарилганди. Биз гуруҳда ажойиб ўйин кўрсата олмагандирмиз, бироқ ҳар бир баҳсда турлича муаммоларни бартараф эта олдик.

Агарда солиштирадиган бўлсак, бугун рақибдан кўра яхшироқ имкониятларга кўпроқ эга бўлдик. Биринчи бўлимда рақибга ҳамма қулайликларни яратиб бердик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз ўзгарди. Қачонки мен буйруқ берсамгина жамоанинг ўйини ўзгаради. Агарда индамасам ҳаммаси ҳар доимгидек. Бу ўйиндан мен ўзимга ҳеч нима олмадим. Ўйиннинг бориши менга сюрприз бўлмади. Афсуски яна икки марта гол уриб, мағлуб бўлдик (кулади).

Бугун Лингард, Рэшфорд ва Янг яхши ўйин кўрсатди. Улар "Ливерпуль"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди", - деди Моуриньо.

"Манчестер Юнайтед" гуруҳда иккинчи ўрин билан ЕЧЛнинг плей-офф босқичига йўлланма олди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com