Моуриньо: “Реал”ни бошқармайман, МЮда бахтлиман”
22 окт 2018 23:23
Янгиликлар
Моуриньо: “Реал”ни бошқармайман, МЮда бахтлиман”
МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо баёнот бериб, фаолиятини Англияда давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Илгарироқ “Реал” раҳбарияти жамоа бош мураббийи ролига Лопетеги ўрнига айнан Моуриньони кўриш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Португалиялик мураббий 2010-2013 йилларда қироллик клубини бошқарган ва жамоа билан Испания чемпионлиги, мамлакат кубоги ҳамда Суперкубогида ғолиб чиққан.
“Йўқ, мен яна “Реал”ни бошқаришни истамайман. Менинг келажагим Англияда. Чунки жамоам билан шартномам бор ва Манчестерда ўзимни бахтиёр ҳис этаяпман. Шартномам якунига қадар Манчестерда қоламан ва кейинги фаолиятимни ҳам Туманли Албионда давом эттириш ниятидаман”, дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Guardian.
Фикрлар