

Португалиялик мутахассис Погбани агентидан воз кечишга ундамоқда. Моуриньо ва унинг футболчиси ўртасидаги муносабатлар сўнгги пайтда яхши эмас ва айни дамда хавбек "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин.
Моуриньо ва Погба ўртасидаги келишмовчилик жорий йил бошида бошланган эди. Мураббий францияликни бир нечта ўйин захирада қолдирди.



