UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  2 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  3 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  10 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13

Моуриньо: "Ўйиндан кейин ғамгин автобусни ёмон кўраман" Янгиликлар

Моуриньо: "Ўйиндан кейин ғамгин автобусни ёмон кўраман"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 16-тури доирасида "Бернли"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Агарда бизга қарши ўйинда услубини ўзгартирмаса, "Бернли" қандай ўйнашини яхши биламан. Бу мавсумда сюрпризлар қилмоқчи эмасман, бироқ уларга қарши ўйнаш жуда қийин. Уларнинг ҳужумчилари ўз жамоасида энг яхшиси бўлишса, бизда уларга қарши энг яхши ҳимоячилар ўйнайди.

Биз ҳимоядаги ўйинни яхшилашимиз керак. Ҳар бир ўйинда иккитадан гол ўтказиб юборяпмиз. Шунчаки оддий голлар дарвозамизга кириб кетмоқда. Бу борада ишлашимиз керак. Лекин бу осон бўлмайди. Жамоа фақатгина кеча дам олди ва эртага ўйнаши керак. Ўйиннинг тахлили ва муҳокамалар футболчиларга ёрдам беради деган умиддаман.

"Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубиятдан кейин мен ғамгин автобус, ғамгин самолётни кўрдим. Мағлубиятлардан кейин шу ҳолатни кўришни ёқтирмайман.

Мағлубиятлардан кейин асабийлашиш керак эмас деб ҳисоблайман. Ғамга тушиш муаммоларни ҳал қилмайди. Ҳар доим ғалабаларга ташна бўлиш керак. Таркибимизда сифатли футболчилар жуда кўп. Улар бу ҳолатдан чиқиб кета олишига ишонаман", - деди Моуриньо.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика