Москвада ЖЧ-2018 мамлакатларига бағишланган муз ҳайкаллар пайдо бўлди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
22 дек 2017
2018 йилги Жаҳон чемпионатига Россия мезбонлик қилиши ҳаммага маълум.

Айни пайтда мамлакат мундиалга тайёргарлик кўрмоқда. Москвада ўзига ҳос муз ҳайкаллар танлови бўлиб ўтди. Унда асосан ЖЧ-2018 мамлакатларига бағишланган ишлар намойиш этилди. Танловда Жаҳон чемпионатининг расмий тимсоли бўлган Забивака бўрисига ўхшаш ит тасвирланган муз ҳайкал ғолиб бўлди.


Шунингдек, "Победа" боғида Кукулькан пирамидаси (Мексика), "Бармоқлар" монументи (Уругвай), Япониядаги Химэдзи қасрининг музли нусҳаси ва дунёнинг бошқа қизиқарли жойлари ҳайкаллари жой олди.



Москвада ЖЧ-2018нинг биринчи расмий дўкони очилди + ФОТО


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/welcome_2018