

"Барселона" ярим ҳимоячиси Илайш Мориба Испания эмас Гвинея термаси шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақида Cadena SER нашри хабар бермоқда.
Мориба Гвинея пойтахти Конакри шаҳрида таваллуд топган. Испания U17 ва U19 термаларида 9 та ўйин ўтказишга улгурган. Аммо, кейинчалик термада ўйнашни хоҳламаган. Испания футбол федерацияси эса футболчи ва "Барселона" ўртасида бўлаётган можаролар сабаб Морибага қўллаб-қувватлаш мазмунидаги хат жўнатганди. Аммо, футболчи деярли ўз қарорини қабул қилиб бўлди.
Тез орада, Мориба Гвинея ва Бисау термалари ўртасидаги ЖЧ саралаш учрашувига чақирилиши кутилмоқда. Учрашув 1 сентябрь куни ўтказилади.



