

“Ўйин қийин кечди, аммо ЕЧЛдаги ҳар бир ўйин шундай бўлиши мумкин. Бироз омадимиз келди, боиси якунда ғалабани илиб кета олдик. Бу худди 20 йил олдинги ўйинга ўхшади. Рақиб ҳаддан ортиқ ҳимоявий ўйин намойиш этди. ЕЧЛда ҳар бир ўйин ҳал қилувчи ролга эга. Бу ердаги ҳар бир жамоа ҳужум ҳам қила олади, ҳимоялана ҳам олади. Ҳар бир жамоа хавф туғдириши мумкин, шундай экан ғалаба қозона олганимиздан хурсандмиз. Энди эса “Барселона”дан пешқадамликни тортиб олишга ҳаракат қиламиз”, — дейди Мората.



