Мората: "Челси" учун энг муҳими - биринчи ўрин, шундай экан ишлашимиз керак"

Aslanov Jasurbek
10 сен 2017, 15:30
"Челси" ҳужумчиси Альваро Мората АПЛнинг 4-тур учрашувида "Лестер Сити" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.

Испаниялик учрашувда ҳисобни очиб, Англия чемпионатидаги ўзининг учинчи голини урди.

"Бу жуда муҳим ғалаба. "Лестер" каби рақиблар билан баҳсда доимо қийин бўлади ва 2:0 ҳисобида ютаётиб буни ҳис қилдик. Улар фарқни қисқартира олишди.

Айни дамда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, бироқ ҳозирча турнир жадвалининг чўққисида эмасмиз, биз учун энг муҳими - биринчи ўрин, шундай экан ишлашимиз керак" - дейди Мората.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com